Лас-Вегас шаҳрида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлишига сабаб бўлган қотиллик сабаб таъзия изҳор қилинди.
Мактубда “Лас-Вегас шаҳрида кўплаб инсонлар ҳалок бўлишига олиб келган тинч аҳоли оммавий ўққа тутилиши ҳақидаги аянчли хабар бизни қаттиқ қайғуга солди” дейилган.
ТИВ Матбуот хизмати хабарида Ўзбекистон Президенти АҚШ президентига самимий ҳамдардлик билдирди ва нобуд бўлганларнинг оила аъзолари ҳамда яқинларига, шунингдек, жароҳат олганларга далда сўзларини етказишни сўради.
Маълумотларга кўра, отишмада 58 киши ҳалок бўлди, 515 кишига тиббий ёрдам кўрсатилган.