“Ҳарвей” довули оқибатида Техас штатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлган.
Мактубда “Ҳарвей” довули оқибатида Техас штатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ва жароҳатлангани ўзбек халқини қаттиқ қайғуга солгани айтилган.
Президент ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик ва далда сўзларини етказишни сўраган, бундан ташқари, жароҳат олганларга тез фурсатларда соғайишни тилаганини билдирган.
Аввалроқ, “Ҳарвей” тўфони сабаб Хьюстон шаҳрида кучли сув тошқини юза бергани ҳамда 2 мингга яқин киши эвакуация қилингани ҳақида хабар берган эдик. Тўфон натижасида 30 киши ҳаётдан кўз юмган эди.