Россия Ҳукумати раиси Ўзбекистонга ташриф буюради.
ЎзА 2–3 ноябрь кунлари Россия Федерацияси Ҳукумати раиси Дмитрий Медведев бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиши ҳақида расмий маълумот берди.
Хабарда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия делегациясини қабул қилиши айтилган.
Ташриф доирасида кўп қиррали ўзаро муносабатларни янада ривожлантириш, уларни аниқ мазмун билан бойитишнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилиш учун ҳукуматлараро музокаралар ўтказилиши режалаштирилгани қайд этилган.
Бундан ташқари, Дмитрий Медведев Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этади.