...
МЕНЮ
ONLINE TV

2 ёшли қизини оёғи билан бўғиб ўлдирган ота 20 йилга қамалди!


12:23, 31.10.2017 Олам
 6 456

Атак-чечак қилиб юрадиган қизалоқнинг “шовқини” маст отага “хуш келмаган”. Шунда у қизини аввал калтаклаб, кейин полга...

Ёз фаслида Қозоғистоннинг Темиртоғ (Темиртау) микрорайонида юз берган қотиллик кўпчилик қалбини ларзага солди. Гап шундаки, шу туманда яшовчи ота ўзининг 2 ёшли қизини ваҳшийларча ўлдирган эди.
 
Жиноят ишлари бўйича Қарағанда вилояти суди қотил отага нисбатан ўз ҳукмини чиқарди. У 20 йилга озодликдан маҳрум этилди.
 
27 июль куни Темиртоғ микрорайонида яшовчи, аслида Россиянинг Олтой ўлкасидан бўлган фуқаро ўз қизининг қотилига айланди. Жиноят содир этилган вақтда у алкоголь таъсирида бўлган.
 
2 ёшли қиз тўполон қилгани маст отага “хуш келмаган”. Шунда у қизини аввал калтаклаб, полга улоқтириб юборган. Кейин эса қизининг бўйнига оёғини тираб босиб, уни ваҳшийларча ўлдириб қўйган.
 
Судья эълон қилган ҳукм матнига кўра жиноятчини алкоголизмга қарши даволаниши ҳам мажбурий этиб белгиланди. Бундан ташқари, қотил ота рафиқасига руҳий ва молиявий зарар келтиргани учун 2 миллион тенге тўлаши ҳам қайд этилди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Қозоғистон Қотиллик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!