...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев депутатлар ва сенаторлар гарданига янги вазифа юклади


14:41, 08.12.2016 Жамият
 7 419

Ўтказилган барча ўрганишлар натижаларини умумлаштириб, ҳар йили бир марта ички ишлар вазирининг энг аввало профилактика соҳасидаги фаолияти юзасидан ҳисоботини Сенатда эшитиш амалиётини жорий этиш ҳам тўғри бўлади

Бугун 8 декабрь, Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси қабул қилинганига 24 йил тўлди. Шу муносабат билан бўлиб ўтган тадбирдаЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кириб келаётган  2017 йилни “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилди.
 
Маросимда сўзлаган нутқида давлатимиз раҳбари қатор муаммолар, уларнинг ечимини топиш, қатор қонунларга ўзгартиш қа қўшимчалар киритиш борасида гапирди. Юртимиздаги чекка вилоятлардаги муаммоларни бартараф этиш, инсонлар дардини тинглаш ва уларга ёрдам бериш тизими яхши йўлга қўйилмаганини таъкидлади. Шу сўзларни айтар экан, мамлакат раҳбари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига қатор вазифларни юклади.
 
“Ҳар қайси вилоятдан, масалан, Сурхондарёдан сайланган Олий Мажлис депутатлари ва сенаторлар ҳар ойда 10-12 кун давомида бир туманда, айтайлик, Музработ туманида бўлиб, ўзлари сайланган ҳудуддаги ижроия ҳокимият органи, прокуратура ва ички ишлар бўлимининг фаолиятини ўрганиб, таҳлил қилиши ва тегишли хулоса бериши мақсадга мувофиқ бўлур эди. 
 
Маълумки, ҳозирги кунда Олий Мажлисимиз Сенати томонидан ҳар йили Бош прокуратуранинг ҳисоботи эшитилади. Бу албатта муҳим, лекин жойлардаги, масалан, узоқ Олот туманида маҳаллий ҳокимликлар, прокуратура ва ички ишлар бўлимларининг ҳисоботини ким эшитади? 

Шу нуқтаи назардан қараганда, Биринчи Президентимиз жорий этган тизим асосида ҳурматли Қонунчилик палатаси Спикери ва Сенат раиси жойларга чиққанларида маҳаллий ҳокимликлар, прокуратура ва ички ишлар органлари раҳбарларидан улар ўз зиммасидаги вазифаларни қай даражада ижро этаётганига, аҳолини ўйлантираётган муаммоларни, уларнинг мурожаатларини қандай ҳал қилаётганига алоҳида эътибор қаратишлари лозим. 

Бу борадаги ишларни ташкил этишда парламент сўрови, тегишли давлат идоралари раҳбарлари ахборотларини эшитиш каби ваколатлардан кенг фойдаланиш керак. 

Ўтказилган барча ўрганишлар натижаларини умумлаштириб, ҳар йили бир марта ички ишлар вазирининг энг аввало профилактика соҳасидаги фаолияти юзасидан ҳисоботини Сенатда эшитиш амалиётини жорий этиш ҳам тўғри бўлади, деб ўйлайман. 

Шу мақсадда Олий Мажлис 2017 йилдан бошлаб ҳар қайси вилоят бўйича бир йилга мўлжалланган иш режасини белгилаб олиши ўринли бўларди”, дейди мамлакаи раҳбари.
Умида Якубова

Теглар:Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар