Ўзбекистон–Қирғизистон ўртасидаги чегаранинг 85 фоиз ҳудуди делимитация қилинди.
Аввалроқ, ушбу ҳужжат Қонунчилик Палатаси томонидан қабул қилинган эди. Кейинчалик 4 октябрь куни бўлиб ўтган Сенат мажлисида ушбу қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
5 сентябрь куни Бишкекда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташрифи доирасида имзоланган келишув билан ўзбек-қирғиз чегарасининг 1170,53 километр ёки 85 фоиз ҳудуди делимитация қилинган эди.