Туркия ва Эрон икки давлат иқтисодий алоқаларида миллий валюталарни қўллаш бўйича қарор қабул қилишди.
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний билан Ражаб Тойиб Эрдўған биргаликдаги ОАВ учун ташкил қилинган матбуот анжуманида қатнашди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар бермоқда.
Икки мамлакат раҳбарлари ўртасида тор доирада бўлиб ўтган музокараларда, икки давлат ўртасида сиёсий, ҳарбий, иқтисодий, савдо, туризм ва маданий соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ҳақида суҳбатлашган.
Минтақавий муаммога тўхталган Эрдўған “Биз бу муаммолар устида уч томонлама механизм доирасида ишламоқдамиз. Биз учун биринчи масала ироқ курдлари муаммосидир. Шимолий Ироқда курдлар томондан ўтказилган референдумни биз қонуний деб ҳисобламаймиз. Бу референдумни фақат Исроил томони қонуний деб тан олди. Ироқ Курдистони раҳбарияти бу ҳаракатлари сабаб ўзларини ёлғиpликка маҳкум қилмоқда”, деб таъкидлаган.
Сурия масаласига тўхталган Туркия президенти мамлакатда тинчликни таъминлашда, ИШИД ва ал-Нусрага қарши биргаликда кураш олиб бориш лозимлигини айтган.
Шунингдек, Туркия ва Эрон икки давлат иқтисодий алоқаларида миллий валюталарни қўллаш бўйича қарор қабул қилишди.
Эрдўғаннинг таъкидлашича, валюталар курсининг Туркия ва Эрон иқтисодий муносабатларига босимини камайтириш учун яқин ҳафталарда икки давлат миллий банклари бу масалани муҳокама қилишади.
Бундан ташқари, турк банклари Эронда, Эрон банклари эса Туркияда шохобчаларини очишади. Бу иқтисодий алоқаларни фаоллаштиришга имкон беради.
Эрдўған икки давлат ўртасидаги товар айланмасини 30 млрд долларга чиқариш мўлжалланаётганини қўшимча қилди.
“Афсуски, ҳозирда икки давлат ўртасидаги товар айланмасин 10 млрд долларни ташкил қилмоқда. Иқтисодий ҳамкорлик мавзуси олий даражадаги ҳамкорлик кенгаши йиғилишидаги марказийси бўлди”, деган Эрдўған.