Икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 60 фоизга ўсди.
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоевнинг таклифига биноан 5 сентябрь куни давлат ташрифи билан Қирғизистонга келгани ҳақида хабар берган эдик.
Бишкек шаҳридаги “Манас” халқаро аэропортида Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев Шавкат Мирзиёевни кутиб олгани ҳамда меҳмон шарафига Қирғизистон Республикасининг фахрий қоровули саф тортгани маълум қилинган эди.
Бишкек шаҳридаги Ала-Арча қароргоҳида Президентларнинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш истиқболлари, мамлакатларимизнинг чегараолди ҳудудлари алоқаларини фаоллаштириш, шунингдек, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро муаммолар муҳокама қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
“Халқларимиз ўртасида тарихан шаклланган қардошлик ва аҳил қўшничилик муносабатларини юксак қадрлаймиз. Айнан мана шу муносабатлар икки давлат ўртасидаги алоқаларнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб хизмат қилмоқда”, деди Шавкат Мирзиёев.
Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари музокаралари расмий делегациялар иштирокида давом эттирилди.
Музокараларда икки ва кўп томонлама муносабатларга оид долзарб масалалар муҳокама қилинди. Сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш хусусида атрофлича фикр алмашилди.
Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатида Марказий Осиё минтақаси асосий йўналиш сифатида устуворлик касб этади. Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбоев 2016 йил декабрь ойида Самарқандга ташриф буюргани, мулоқотлар учун асос бўлди.
2017 йилнинг ўтган даврида икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 60 фоизга ўсди.
Учрашувда Президентлар сув ресурсларидан давлатлар умумий манфаатларига мос равишда оқилона фойдаланиш борасида ҳам келишиб олди.
Икки давлат раҳбарлари аввалги мулоқотларида минтақада самарали транспорт йўлларини ривожлантириш, Қирғизистон ҳудуди орқали Хитой билан боғлайдиган қисқа масофали темир йўл барпо этиш бўйича музокаралар олиб борган эди. Бу галги учрашувларда унинг ҳуқуқий асосларини яратишни жадаллаштириш бўйича келишиб олинди.
Қисқа вақт ичида ҳудудлар ўртасидаги алоқалар мустаҳкамланиб, Қирғизистоннинг Баткен, Жалолобод, Ўш вилоятлари вакилларининг Андижон шаҳрига, Ўзбекистон делегациясининг Ўш шаҳрига ташрифи амалий натижалар бермоқда.
Шавкат Мирзиёев шартномавий мажбуриятларни амалиётга изчил татбиқ этиш мақсадида чегараолди ҳудудларда “Ҳокимлар кенгаши” тузишни таклиф қилди.
Икки давлат ўртасида маданий-гуманитар соҳалардаги яқин ҳамкорлик, дўстлик ва қўшничилик алоқаларини мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу маънода, жорий йил февраль ойида Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Ўш давлат ўзбек мусиқали академик драма театрининг Фарғона водийсига ижодий сафарини, июнь ойида эса Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри жамоасининг Ўш, Ўзган, Аравон, Новқат, Қорасув, Жалолобод шаҳарларига ижодий сафарини алоҳида қайд этиш лозим.
Ўзбекистон кўмагида Ўш шаҳрида қурилаётган умумтаълим мактаби халқлар дўстлигининг ёрқин намунаси бўлди. Мазкур мактаб замонавий ўқув жиҳозлари ва анжомлари, дарсликлар, бадиий адабиётлар билан таъминланади.
Жорий йил октябрь ойида Қирғизистонда Ўзбекистон маданияти кунлари, 2018 йил Ўзбекистонда Қирғизистон маданияти кунларини ўтказишга келишиб олинди.
Яқинда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалида Қирғизистон вакиллари муваффақиятли иштирок этиб, иккинчи ўринни қўлга киритди.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 300 мингга яқин қирғиз миллатига мансуб аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг ўз маданияти, тили, анъана ва урф-одатларини ривожлантириш учун барча имкониятлар яратилган. 6 та қирғиз миллий маданий маркази фаолият кўрсатмоқда, 56 мактабда таълим қирғиз тилида олиб борилади.
Музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев ва Алмазбек Атамбоев Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасида Қўшма баёнот ва Ўзбекистон — Қирғизистон давлат чегараси тўғрисида шартномани имзоладилар. Андижон ва Ўш, Тошкент ва Бишкек шаҳарлари ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик тўғрисида, икки давлат Савдо-саноат палаталари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида, Солиқ қонунчилигига риоя қилиш масалалари бўйича ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида, Минтақалараро ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро, илмий-техникавий ҳамкорлик, Олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битимлар, Чегарадош минтақалар ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш бўйича 2017–2019 йилларга мўлжалланган қўшма тадбирлар режаси, Парламентлараро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум ва бошқа муҳим ҳужжатлар имзоланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистон Республикасига давлат ташрифи давом этмоқда.

Зоҳиршоҳ Жўраев