...
МЕНЮ
ONLINE TV

Аҳолиси бахтиёр бўлган мамлакат аниқланди


08:23, 06.09.2017 Бу қизиқ
 4 331

Рўйхат 122 та мамлакат номидан иборат ва унинг сўнгги қаторини Ҳиндистон эгаллаган.

Буюк Британиянинг “The Spectator” журнали аҳолиси энг бахтли бўлган мамлакатлар рейтингини эълон қилди. Аниқланишича, дунёдаги энг бахтиёр одамлар Норвегияда яшар экан. Бу давлат биринчи ўринда қайд этилган.
 
Рўйхатнинг 2-поғонасини Дания эгаллади. Учликни эса Исландия якунлаб берди.
 
Рейтингда АҚШ 14-ўринни, Буюк Британия 15-қаторни эгаллаган. Саудия Арабистони рейтингнинг 34-поғонасидан жой олган бўлса, Россия 49-ўринда қайд этилган.
 
Марказий Осиё мамлакатлари орасида Қозоғистон 60-ўринни эгаллаган. Туркия 69-қаторда жойлашган. Ҳитой 79-ўринни банд этган. Рўйхат 122 та мамлакат номидан иборат ва унинг сўнгги қаторини Ҳиндистон эгаллаган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Олам Энг бахтли мамлакатлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!