...
МЕНЮ
ONLINE TV

Кўприкда жуфтининг қўлини сўраган йигит сувга чўкиб, вафот этди


08:15, 06.09.2017 Олам
 4 921

32 ёшли эркак ўз севгилисининг розилигини олгач, хурсандлигидан кўприк темир тўсиқлари орқасига ўтиб кетган.

Японияда 32 ёшли эркак ўз севгилисини қўлини сўрагач, унинг ижобий жавобини эшитгандан кейин кучли ҳаяжон остида 30 метрлик баландликдаги кўприкдан пастга қулаб тушди. Йигит шу заҳотиёқ сувга чўқиб, вафот этди. Бу ҳақда Япониянинг “Huffington Post” нашри хабар берди.
 
Воқеа Окинава префектурасида икки оролни боғлаб турувчи Ирабу кўпригида 4 сентябрга ўтар кечаси содир бўлган. 32 ёшли эркак ўз жуфтининг қўлини сўраган ва ундан розилигини олгач, хурсандлигидан кўприк темир тўсиқлари орқасига ўтиб кетган. Аммо тўсиқни ушлай олмаган эркак сувга қараб қулаб тушган.
 
Дастлабки маълумотларга қараганда, марҳум эркак бироз маст ҳолатда бўлган. Юз берган воқеадан сўнг, қиз дарҳол полицияга хабар берган, лекин йигитнинг жасадини эрталаб топишган.
 
Ҳозирча воқеанинг ягона гувоҳи марҳум эркакнинг жуфти бўлиб турибди. Унинг сўзларига қараб вазиятга баҳо берилмоқда. Полиция ҳозирча воқеа қасддан амалга оширилганига ишора қилувчи далилларни топмаган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Япония Ҳалокат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!