...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Буюк Британия Бош вазирига ҳамдардлик билдирди


09:00, 25.03.2017 Жамият
 1 859

Шавкат Мирзиёев Лондон шаҳрида содир этилган террорчилик хуружи оқибатида инсонлар нобуд бўлгани муносабати билан самимий таъзия изҳор этди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Бош вазири Тереза Мейга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.
 
Шавкат Мирзиёев Лондон шаҳрида содир этилган террорчилик хуружи оқибатида инсонлар нобуд бўлгани муносабати билан самимий таъзия изҳор этиб, қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик ва далда сўзларини етказди ҳамда барча жароҳат олганларнинг тез орада соғайишини тилади.
 
Эслатиб ўтамиз, 22 март куни Лондондаги Вестминстер кўприги ва парламент биносида бир қатор терактлар содир бўлган эди.

Теглар:Лондон Теракт Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар