...
МЕНЮ
ONLINE TV

25 март куни Ўзбекистонда ёмғирли об-ҳаво кузатилади


19:11, 24.03.2017 Бу қизиқ
 2 913

25 март куни юртимиз бўйлаб ёмғирли ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати бироз пасаяди.

Гидрометеорология хизмати марказининг хабар беришича, 25 март куни юртимиз бўйлаб ёмғирли ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати бироз пасаяди. Баҳорда бу табиий ҳолат, албатта. Марҳамат, эртанги об-ҳаво маълумоти билан танишинг.
 
25 март куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, чақмоқ чақиши мумкин. Ҳарорат кундузи +13... +15, кечаси эса +10... +12 даража иссиқ бўлади. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
 
Фарғона, Наманган ва Андижонда ҳаво очиқ бўлиб, ёнғиргарчилик кузатилмайди. Ҳарорат +10... +15, кечаси эса +5...+10 бўлиши кутилмоқда. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
 
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда кучли ёмғир ёғиб, чақмоқ чақиши мумкин. Ҳарорат кундузи +10... +15, кечаси эса +7... +12 бўлиши айтилмоқда. Шарқдан сониясига 15-20 метр тезликда шамол эсади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиб, чақмоқ чақиши мумкин. Ҳарорат кундузи +9... +14, кечаси +3... +8 бўлади. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, чақмоқ чақади. Ҳаво ҳарорати кундузи +10... +15, кечаси +5... +10 бўлади. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кучли ёмғир ёғиб, чақмоқ бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундузи +13... +18, кечаси +7... +12 бўлади. Шарқдан сониясига 15-20 метр тезликда шамол эсади.
Бобур Жалолов

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!