Топиб олинган илоннинг узунлиги атиги 10 сантиметр бўлгани сабабли кўпчилик мутант, деган фикрни билдирмоқда.
Маълумотларга кўра, аёл ушбу илонни ўз уйининг боғида учратган.
Видеотасвирларда чамаси 10 сантиметрли илонни кўриш мумкин. Унинг устки қисми илон терисиники каби майда тангачалар билан қопланган.
“Биз уни мутант ҳайвон деб ўйлагандик. Қандай жонивор эканини аниқлаш учун ҳам уни видеога олиб, ижтимоий тармоққа жойлаштиргандик”, дейди аёл.
Ҳозиргача видео жойлаштирилган пост остига қарийб 3 минг киши ўз фикр-мулоҳазаларини қолдирган.
Тармоқ фойдаланувчиларининг аксарияти ҳам худди аёл каби даҳшатга тушганликларини айтишган.
Бошқалар эса 10 сантиметрли жонзотнинг илонга ўхшамаётганини, унинг мутант эканини айтмоқда.