...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев бугун ҳар бир хонадонда меҳмон бўлади


13:06, 31.12.2017 Жамият
 11 490

Халқни давлат раҳбарига, давлат раҳбарини эса халққа янада яқинлаштирган анъана яна давом этади.

2016 йил 31 декабрнинг сўнгги дақиқалари: ҳамма Янги йилни кутиб олиш арафасида Президент табригини эшитиш учун телевизор ёнига яқинлашди. Табрик анъанадагидек – Янги йил киришидан 15-20 дақиқа аввал бошланмади. Экранда доимгидек диктор эмас, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев пайдо бўлди. Ўзбекистон халқи илк бор Янги йил табригини Президентнинг ўзидан эшитди. Унга бўлган ишончи янада ошди, таъбир жоиз бўлса, Янг йилдаги режаларини Президент билан биргаликда тузди. Президент эса ҳар бир хонадонда меҳмон бўлди.
 
Бу ёқимли воқеа, халқни давлат раҳбарига, давлат раҳбарини эса халққа янада яқинлаштирган анъана яна давом этади. Бугун, 31 декабрь куни, 2018 йил кириб келиши арафасида байрам табригини Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўзидан эшитамиз.
 
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Янги йил табригини барча телеканалларда ва Президентнинг Facebook’даги саҳифасида томоша қилишингиз мумкин. 

Теглар:Шавкат Мирзиёев табриги Янги йил табриги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар