Бугун, 14 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Бош вазири лавозимлари ўз эгаларига топширилади.
Кейинги расмий маълумотларга кўра, Шавкат Мирзиёевнинг Президентлик қасамёди бугун, 14 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида ўтказилишини тасдиқланди. Айтилишича, тадбир соат 10:30да бошланади.
Шунингдек, парламентда кўп сонли ўринга эга бўлган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати − Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Бош вазирлик учун таклиф қилган Абдулла Арипов номзоди ушбу мажлисда лавозимга тасдиқланиши кутилмоқда.
Маросим телевидение орқали тўғридан-тўғри намойиш этилиши ҳақида маълумотлар йўқ. Бироқ, сайтимиз орқали кўзатиб бориш имконига эгасиз.
Маълумот учун, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президентлигига ўтказилган сайловда 88.61 фоиз овоз тўплаб, ғалабага эришган эди.