...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Болгария президентини Ўзбекистонга таклиф қилди


09:33, 21.09.2017 Жамият
 1 792

20 сентябрь куни Болгария Республикаси президенти Румен Радев билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида иштирок этиш учун АҚШга жўнаб кетган эди. Ташриф доирасида турли учрашувлар ҳам ташкил этилди.
 
Шу сингари музокаралардан бири кеча, 20 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида Болгария Республикаси президенти Румен Радев билан бўлиб ўтди.
 
Президент расмий веб-сайтида берилган хабарга кўра, мазкур учрашувда Ўзбекистон–Болгария муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинган.
 
Мамлакатлар ҳамкорлигида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқалар ўзаро манфаатли экани таъкидланди. Минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан давлатларнинг ёндашувлари яқин экани икки томонлама алоқаларни ривожлантиришга асос бўлиши айтиб ўтилди.
 
Шавкат Мирзиёев Болгария президентини ўзи учун қулай вақтда Ўзбекистонга ташриф буюришга таклиф этди.
 
Ўзбекистон Болгария бозорига кимё, электр техникаси, тўқимачилик ва кабель маҳсулотлари, қурилиш материаллари, ўғитлар, мева-сабзавот етказиб бериши, фармацевтика, косметика, электр техникаси, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳаларида қўшма корхоналар ташкил этиш имкониятлари мавжуд экани айтилди.
 
Маълумот учун, 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси билан Болгария Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 25 йил бўлди.
 
Болгария Ўзбекистоннинг Европадаги ишончли шерикларидан бири бўлиб, Ўзбекистонда Болгария инвестициялари иштирокида тузилган 14 корхона фаолият юритади.
 
2016 йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 23 миллион долларни ташкил этган.
 
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18–20 сентябрь кунлари АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида расмий ташриф билан бўлгани ва Президент қатор давлат ва ҳукумат раҳбарлари билан учрашиб, БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида нутқ сўзлагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бироз аввалроқ  хабар берганимиздек, кеча, 20 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Грузия Бош вазири Георгий Квирикашвили билан расмий музокаралар олиб борди. 
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Болгария Республикаси Нью Йорк 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар