...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котиби ўринбосарини қабул қилди


08:09, 02.11.2017 Жамият
 1 706

Юрий Федотов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга самимий қабул учун чуқур миннатдорлик изҳор қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 ноябрь куни мамлакатимизга амалий ташриф билан келган БМТ Бош котиби ўринбосари, БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва у билан боғлиқ жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси ижрочи директори Юрий Федотовни қабул қилди



Шуни таъкидлаш керакки, Тошкент шаҳрида ушбу тузилманинг Марказий Осиё минтақаси бўйича ваколатхонаси фаолият юритмоқда. 

Учрашувда ўзаро ҳамкорликнинг "йўл харитаси" — Амалий ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш асосида наркотрафик, жиноятчилик ва терроризмга қарши курашиш бўйича мувофиқлаштирилган чора-тадбирлар кўриш ва биргаликдаги ишларни янада кучайтириш масалалари атрофлича кўриб чиқилди. 

БМТ Бош котиби ўринбосари Юрий Федотов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга самимий қабул учун чуқур миннатдорлик изҳор қилди. 

БМТ вакили давлатимиз раҳбари томонидан Марказий Осиёда тинчлик, осойишталик ва барқарор тараққиётни мустаҳкамлаш, минтақа мамлакатлари билан яхши қўшничилик, ўзаро англашув ва умумий манфаатлар асосидаги ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган сиёсатни юқори баҳолади.

БМТ Бош котиби ўринбосари нуфузли халқаро ташкилотнинг Ўзбекистон билан глобал хавф-хатар ва таҳдидларга қарши курашиш бўйича узоқ истиқболга мўлжалланган ва тизимли ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканини таъкидлади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Шавкат Мирзиёев БМТ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар