Кредит беришда маҳалла кафиллик қилиши мумкин бўлади.
Ўзбекистоннинг тижорат банклари томонидан кам таъминланган оилалар учун энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баравари миқдоридаги (14,9 миллион сўм) микрокредитлар ажратилиши йўл қўйилиши ҳақида маълум қилинди. Ушбу кредитлар 4 фоизлик ставка асосида берилиши кўзда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Марказий банк томонидан ишлаб чиқилган “Кам таъминланган оилаларнинг бандлигини таъминлаш учун тижорат банклари томонидан ажратиладиган микрокредитлар ажратиш тизими тўғрисида”ги қарорни тасдиқлади.
Қарорга мувофиқ, микрокредитлар кредитга муҳтожлар учун тикув машинаси, мато ва ҳаражатлар, дурадгорлик фаолияти учун зарур бўлган воситалар, маиший, компьютер ва бошқа техника воситаларини сотиб олиш учун ажратилиши кўзда тутилган. Бундан ташқари, кредитлар ўз бандлигини таъминлаш, томорқани ташкил этиш (кичик иссиқхона қуриш, қорамол, парранда боқиш хўжалигини ташкил этиш, боғдорчилик қилиш учун асбоблар харид қилиш учун) учун ажратилиши кўзда тутилган.
Маркази банк хабарига кўра, кредитлар учун 6 ойлик имтиёзли давр кўзда тутилган бўлиб, кредитни қайтариш муддати узайтирилмаслик шарти билан уч йил қилиб белгиланган.
Кредитни олиш учун мулкни кафолатга қўйгани ҳақидаги шартнома, тижорат банки ёки суғурта компаниясининг кафиллиги, учинчи шахс кафиллиги, суғурта полиси, кредит томорқа учун олинганида маҳалла органи томонидан тақдим этилган ери мавжудлиги ҳақидаги маълумотномани тақдим этишлари талаб қилинади.
Кредитни бериш ёки бермаслик масаласи тижорат банки томонидан уч иш кунида кўриб чиқилади. Кредит ва унинг фоизи нақд пул ёки пластик карточкалар орқали тўланиши мумкин.
Мақсадсиз фойдаланилган кредитни тижорат банки муддатидан олдин қайтариб олиш ҳуқуқига эга экани айтилган.

Зоҳиршоҳ Жўраев