...
МЕНЮ
ONLINE TV

Соипов “Молия”ни тугатиб, “Саёҳат”да ишлагани аниқланди


07:58, 02.11.2017 Олам
 7 692

АҚШда теракт содир этган Соиповнинг ўзбекистонлик бўлгани тўла тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Президенти Дональд Трампга ҳамдардлик мактубини йўллаб, унда Ўзбекистон мазкур теракт юзасидан ёрдам беришга тайёр эканлигини билдиргани айтилган эди.
 
31 октябрь куни Нью-Йоркда 8 кишининг ўлимига сабабчи бўлган терактни содир этишда гумон қилинган шахс ўзбекистонлик Сайфулло Соипов экани тасдиқланди. Бу ҳақда “Жаҳон” ахборот агентлиги хабар берди.
 
Хабарда Сайфулло Соипов 1988 йил Тошкент шаҳрида туғилгани, 2005–2009 йилларда Тошкент молия институтида таҳсил олгани, кейинчалик иш фаолиятини “Саёҳат” меҳмонхонасида ҳисобчиликдан бошлагани айтилган.
 
Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан Соипов 2010 йилда АҚШга “Грин-карт” лотереяси орқали виза олиб жўнаб кетгани айтилди. Шу давргача бирор террористик гуруҳ ёхуд оқимлар таъсирида бўлгани аниқланмаган. Ўтган етти йил ичида у Ўзбекистонга ташриф буюрмаган ва яқин қариндошлари билан учрашмаган.
 
АҚШда бўлган пайтида Соипов Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳридаги консуллик идорасига учрамаган, ҳеч қандай расмий ҳисобда қайд этилмаган.
 
Сайфулло Соиповнинг Тошкентдаги маҳалласи аҳли у ҳақда илиқ фикрларни билдирган. Ҳеч қандай шубҳа уйғотувчи иш билан шуғулланмагани, қўшниларга яхши муомала қилгани таъкидлангани хабар қилинган.
 
Аввалроқ, Нью-Йоркда теракт содир этганликда гумон қилинаётган ўзбекистонлик 29 ёшли фуқаро Сайфулло Соипов ИШИД гуруҳи аъзоси бўлганини тасдиқловчи хат машинасидан топилгани хабар қилинган эди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Сайфулло Соипов Нью Йорк Теракт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!