“Пойтахт банк” фаолиятининг асосий йўналиши кўп қаватли уйлар қурилишини қўллаб-қувватлашга қаратилган.
“Пойтахт банк”нинг асосий вазифалари қуйидагича:
- Жисмоний ва юридик шахсларнинг уй-жой билан боғлиқ талабини қондириш, ипотека кредитларини ажратиш;
- Кўп қаватли уйлар қураётган ташкилотларга кредит ажратиш;
- Кўп қаватли уйларни лойиҳалаштириш ва қуриш жараёнида буюртмачининг талабларини қондириш;
- Кўп қаватли уйларни қуриш ва таъмирлаш билан шуғулланувчи ташкилотларга лизинг хизматиларини кўрсатиш;
- Хориж сармоядорларини жалб этиш;
- Муҳандислик инфраструктураси сифатини яхшилашга қаратилган молиявий ишланмалар ва лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, инвестицион фаолиятни ташкил қилиш;
- ҳаридоргир, замонавий ва энергия тежовчи қурилиш моллари ҳамда ускуналар ишлаб чиқарувчи ташкилотларга кредит бериш;
- Универсал тижорат банки сифатида юридик ва жисмоний шахсларга бошқа банк хизматларини кўрсатиш.