...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев BBC’нинг Ўзбекистонга киришига рухсат берди...ми?


01:22, 09.10.2018 Жамият
 13 874

BBC 2005 йил, Андижон воқеаларидан кейин Ўзбекистонда тақиқланган ОАВ қаторида бўлиб келган.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан кеча, 8 октябрь куни Францияга борган эди. Ўзбекистон Президенти Францияда бир қатор ОАВ ходимлари билан учрашиб, уларнинг саволларига жавоб берган.

Журналистлар орасида Мирзиёевнинг сафарини ёритиш учун атай Францияга борган BBC ўзбек хизмати мухбири Ибрат Сафо ҳам бор. У Президент Шавкат Мирзиёевга савол беришга муваффақ бўлган. "Шавкат Миромонович, BBC’га қачон рухсат бўлади, бўладими Ўзбекистонга?", деган савол билан мурожаат қилган Ибрат Сафо.

Ўз ўрнида Шавкат Мирзиёев ҳам бу саволга қисқагина қилиб, қуйидагича жавоб қайтарган: "Келинглар, албатта бўлади! Келинглар!" Бу ҳақда BBC’да ёзилмоқда. Маълумот ўрнида, BBC Ўзбек хизмати 1994 йилда ташкил топган. У Ўзбекистонда 2005 йил, Андижон воқеаларигача расман фаолият юритган, кейинчалик тақиқланган ОАВ қаторида биринчи ўринларда кўриб келинган.

Орадан 13 йил ўтиб, BBC мамлакатда расмий тадбирда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бу ҳам бўлса жорий йил 26-27 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилган “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзуидаги халқаро конференция эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг май ойида АҚШга амалга оширган ташрифи баҳонасида "Америка овози" телерадиоси журналисти Навбаҳор Имомовага Ташқи ишлар вазирлиги томонидан аккредитация берилган эди. Сўнг Шавкат Мирзиёевнинг ўзи Имомовани Ўзбекистонга таклиф қилганди. Ўшандан буён Навбаҳор Имомова икки марта бир ойлик сафар билан Ўзбекистонга келди.

Теглар:Шавкат Мирзиёев BBC Франция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар