...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев: "Аҳолимиз тиббий ёрдам сифатида ўзгаришлар сезмаяпти" (видео)


12:48, 08.02.2017 Жамият
 4 881

"Биз Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистонга борганимизда, аҳвол ундан ҳам баттарлигини кўрдик", дейди Шавкат Мирзиёев.

Бироз аввал, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 февраль куни соғлиқ сақлаш соҳаси мутахассислари билан учрашгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Президент сўзи аввалида бундан роппа-роса бир ой олдинги учрашувни ва унда берилган топшириқларни ёдга олиб, шундай деди:
 
“Биз сизлар билан роппа-роса бир ой олдин соғлиқни сақлаш тизимининг ҳолати, муаммолар ва ривожлантириш истиқболларига бағишланган мажлис ўтказган эдик. Ушбу мажлисда соғлиқни сақлаш тизимида бир қатор ўзининг ечимини кутаётган муаммоларни муҳокама қилдик. Аҳолига бирламчи тиббиёт ёрдам тизимининг, айниқса, қишлоқ врачлик пунктлари фаолияти талабга мутлақо жавоб бермаслиги тўғрисида гапирдик. Патронаж тизими ишламаётганлиги тўғрисида гапирдик. Юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам туман ва шаҳарларимизда кўрсатилмаётганлиги, ихтисослаштирилган марказларнинг вилоят ва туман тиббиёт муассасалари билан узвий боғлиқлиги йўқлиги, тез тиббий ёрдам тизими қониқарсизлиги, кадрлар малакаси пастлиги ва бошқа салбий ҳолатлар ҳақида ўтказилган йиғилишда таъкидлаб ўтган эдик.
 
Мана, биз Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистонга борганимизда, аҳвол ундан ҳам баттарлигини кўрдик. Битта саволга жавоб йўқ: Тиббиёт бизда қай даражада?
 
Тизимда шунча камчиликлар мавжудлигига қарамасдан бир ой муддатда вазирлик раҳбарияти, ҳокимликлар томонидан вазиятни тузатиш бўйича бирорта ҳам сезиларли ўзгариш ва қарор киритилмади. Амалга оширилаётган ишлар кутилган натижани бермаяпти ва энг ачинарлиси, аҳолимиз тиббий ёрдам сифатида қандайдир ўзгаришлар сезмаяпти”.
 
Шавкат Мирзиёев сўзида давом этар экан, жойларда соғлиқ сақлаш тизимидаги ҳолатни ўнглаш бўйича амалга оширилаётган ишларга суст эътибор қаратилаётганини, буни эса фуқаролар томонидан Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонага келиб тушаётган ариза ва шикоятлар яққол тасдиқлаб турганини айтди.
 
Шавкат Мирзиёев иштирокидаги йиғилиш "Ўзбекистон" телеканали орқали эфирга узатилди. Дастурни сайтимиз орқали ҳам томоша қилишингиз мумкин. 
 

Теглар:Шавкат Мирзиёев билан учрашув Соғлиқ сақлаш Патронаж Қишлоқч врачлик пунктлари Тез тиббий ёрдам 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар