...
МЕНЮ
ONLINE TV

58 ёшли Мадонна тўрт ёшли эгизак қизларни асраб олди


11:26, 08.02.2017 Шоу-бизнес
 3 144

Поп юлдуз шарқий Африкада жойлашган Малавия давлати Олий судининг қарорини эшитган заҳоти бу ҳақда мамнуният билан хабар берди.

Мадонна Малавия Олий судининг қарорига кўра, эндиликда яна иккита болани асраб олиш ҳуқуқига эга бўлди. Бу ҳақда "Sky News" ахборот агентлиги хабар бермоқда.
 
Мадонна қарор ўқилаётган пайти суд залида иштирок этди. Малавия Олий судьяси Мленга Мвула қўшиқчининг юзидаги табассумга қўшимча қилиб, унинг икки фарзандини дарҳол бағрига босиб суҳбатлашиш лозимлигини таъкидлаган. “Тўрт ёшли эгизак қизлар – Эсзер ва Стелла”, деб қўшимча қилди у.
 
58 ёшли поп юлдуз бундан олдин ҳам малави миллатига мансуб Девид Банда ҳамда Мэрси Жеймсларни 2006 ва 2009 йилларда кетма-кет асраб олган эди.
 
Маълумот учун, Мадонна 2006 йил Африка халқларига таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида кўмак бериш, айнан қизларнинг ҳаётда ўз ўрнига эга бўлишига ёрдам бериш мақсадларида “Малавия ривожланиши учун” нодавлат нотижорат ташкилотини тузган.
 
Мадоннанинг олдинги турмушидан ҳам икки нафар Лурдес ва Рокко исмли фарзандлари бор.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Мадонна 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!