Американинг бир неча штатларида, қолаверса, Европанинг бир қатор мамлакатларида янги президентга қарши митинглар бўлиб ўтмоқда.
Мадонна сўзини якунлагач, ўзининг “Human Nature” номли қўшиғини ижро қилди, аммо таронанинг айрим сатрлари Дональд Трамп ҳақорат қилинган жумлаларга ўзгартирилган эди.
20 январда Дональд Трампнинг инаугурация маросими ўтказилганидан буён Американинг бир неча штатларида, қолаверса, Европанинг бир қатор мамлакатларида янги президентга қарши митинглар бўлиб ўтмоқда. Вашингтонда ўтказилган оммавий қаршилик намойишида 597 мингга яқин киши иштирок этди.
Чикаго, Сиэтл, Бостон, Нью-Йорк, Лос-Анжелесда ҳам митинглар ўтказилиб, уларда тахминан 100 минг киши қатнашган.
2016 йил 8 ноябрда ўтказилган президент сайловида ғалабага эришган Дональд Трамп 20 январдан расман президент сифатида ўз фаолиятини бошлади. Американинг кўплаб машҳур юлдузлари Дональд Трамп номзодини ёқлашмаганди ва шундай бўлган тақдирда, мамлакатни тарк этишлари ҳақида ваъда беришганди. Мадонна ҳам ҳамон Дональд Трампнинг сайловда ғолиб бўлганига ишона олмаётганлигини таъкидлаб, буни “Қўрқинчли туш”, деб атади.
Трамп эса ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали бу ҳолатларга “Машҳурлар вазиятни янада мураккаблиштиришмоқда”, деб изоҳ берган.