Сенкаку ва Наньша (Спратли) архипелаглари ҳудуд сифатида Хитой ва Япония ўртасидаги зиддиятликларга сабаб бўлмоқда.
АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон Америка янги ҳукумат маъмурияти Японияни қўллаб-қувватлаш мажбуриятини бажаришда давом этишини маълум қилган эди. Шунингдек, Хитой ва Япония ўртасида тортишувга сабаб бўлган Шарқий-Хитой денгизидаги Сенкаку архипелаги оролларини Япония маъмуриятига тегишли эканлигини билдирган.
Япония Мудофаа вазири Томоми Инада АҚШ Мудофаа идораси раҳбари Жеймс Мэттис билан учрашиб, Жанубий-Хитой денгизи ҳудудларида хитойликлар фаолияти масалаларига ҳам аралашув зарурлигини муҳокама қилган эди.
ХХР ТИВ вазири Ван И Жанубий Хитой денгизида Хитой-АҚШ уруши вужудга келиши мумкинлигидан ташвишланиб, “Мен америкалик дўстларимизга Иккинчи жаҳон уруши тарихини ёдга олишларини маслаҳат берган бўлардим”, дейди.
1943 йилдаги Қоҳира декларацияси ва 1945 йилдаги Потсдам декларациясида Иккинчи жаҳон уруши натижаларига кўра, Япония босиб олинган ҳудудларни ҳамда Жанубий-Хитой денгизидаги Наньша (Спратли) архипелегини Хитойга қайтариши кераклиги кўрсатиб ўтилган. 1946 йилда Хитой Америка тарафдорлиги остида Наньша архипелагига қонуний равишда суверинитет эълон қилган эди. Бунинг оқибатида баъзи давлатлар архипелаг оролларини эгалаб, Жанубий-Хитой денгизи ҳудудларида зиддиятли вазият юзага келишига сабаб бўлмоқда.
Шарқий-Хитой денгизидаги Сенкаку архипелаги оролларининг бешдан уч қисмини 2012 йилда япониялик хусусий мулк эгасидан Япония ҳукумати сотиб олган эди. Аммо Пекин бу ҳудудларни Хитойга тегишли, деб тан олади. Бунинг оқибатида эса хитой-япон муносабатлари зиддиятли тус олди.
Хитой ва Япония тасарруфидаги мамлакатлар Вьетнам ҳамда Флиппинда денгиз чегаралари масаласи Жанубий-Хитой ва Шарқий-Хитой денгизларида зиддиятли вазиятни юзага келтирди.
Филиппиннинг ушбу масалалар юзасидан Гаага судига қилган мурожаати юзасидан арбитраж қабул қилган қарор Хитойни қониқтирмади. Мазкур қарорга кўра, Наньша архипелаги ороллар эмаслиги ва иқтисодий ҳудудга кирмаслиги таъкидланган.