...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Ашраф Ғанига ҳамдардлик мактубини йўллади


13:57, 08.02.2017 Жамият
 2 423

Давлат раҳбари ўз мактубида қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик ва далда сўзларини етказиб қўйишни сўради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани ва бутун афғон халқига мазкур мамлакатнинг шарқий ва шимоли-шарқий вилоятларида юз берган кучли қор кўчкилари оқибатида кўплаб инсонларнинг нобуд бўлгани, жароҳат олгани ва бошпанасидан айрилгани муносабати билан чуқур таъзия изҳор этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи Ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берган.
 
Давлат раҳбари ўз мактубида қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик ва далда сўзларини етказиб қўйишни сўради.
 
Душанба, 6 февраль тунда содир бўлган табиий офат натижасида камида 143 афғон фуқароси қурбон бўлган. Мамлакат Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бошқармасининг ходими Умар Муҳаммадийнинг айтишича, 103 киши тан жароҳати олган, 300 маҳаллий аҳоли турар жойлари вайронага айланган.
 
Бадахшон, Сарипул, шимолий Парвон, Вардак ва Нуристон провинцияларининг шарқий ҳудудларида юз берган фалокатда қайд этилган қурбонлар орасида аёллар ва болалар кўпчиликни ташкил қилмоқда. 
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Таъзия Ўзбекистон-Афғонистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар