...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташриф буюрди


10:57, 02.06.2017 Жамият
 7 502

Вилоят деҳқонлари пахта ва ғалла хирмонининг 8-9 фоизини, мева-сабзавотнинг 11,5 фоизини етиштирмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудда олиб борилаётган ислоҳотлар ва янгиланишлар билан танишиш мақсадида Андижон вилоятига ташриф буюриши ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 2 июнь куни Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, инвестиция лойиҳалари ижросининг бориши билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Андижон вилоятига ташриф буюрди.
 
Андижонда саноат, қишлоқ хўжалиги, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, савдо, хизмат кўрсатиш, санъат, спорт каби соҳалар изчил ривожланмоқда. Жорий йилнинг биринчи чорагида ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 9,5 фоиз ўсган, дейилади ЎзА хабарида.
 
Вилоятда беш мингга яқин саноат корхонаси фаолият юритмоқда. Маҳсулотларнинг 95 фоиздан ортиғи автомобилсозлик, енгил саноат, кимё, нефть-кимё, озиқ-овқат саноати тармоқларида ишлаб чиқарилмоқда.
 
Асака шаҳридаги “Женерал моторс Ўзбекистон” қўшма корхонаси бу борада алоҳида ўринга эга. Бу завод мамлакатимизда янги тармоқ – автомобилсозлик саноатига асос бўлди, у билан боғлиқ инфратузилмалар, хизмат соҳалари шаклланди. Заводда ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш, экспорт географиясини кенгайтириш ишлари давом эттирилмоқда.
 
Вилоятда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик жадал ривожланмоқда. Уларнинг сафи кенгайиб, товар ва хизматлар тури ортиб бормоқда. Меҳнат билан банд аҳолининг 84 фоизи шу соҳада фаолият кўрсатиб, даромад топмоқда.
 
Андижонликлар миришкорлиги, изланувчанлиги билан машҳур. Вилоят деҳқонлари пахта ва ғалла хирмонининг 8-9 фоизини, мева-сабзавотнинг 11,5 фоизини етиштирмоқда.
 
Шавкат Мирзиёев 2016 йил 1 ноябрь куни Андижон вилояти сайловчилари билан учрашувда вилоят иқтисодиётини янада ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган кенг кўламли режа ва мақсадларни баён қилган эди.
 
Президент Андижонга ташрифи давомида ана шу режалар, Ҳаракатлар стратегияси ижроси, ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар ва амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишади.
Бобур Жалолов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Андижон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар