...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон – Таиланд чипталари сотувда: нархлар билан танишинг


10:50, 02.06.2017 Спорт
 6 547

Ўртоқлик ўйинига чипталар бугундан “Бунёдкор” стадиони кассаларида сотувга чиқди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6 июнь куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида Таиланд термасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Мазкур ўртоқлик ўйинига чипталар бугун, 2 июндан “Бунёдкор” стадиони кассаларида сотувга қўйилди.
 
Чипталар нархи қуйидагича белгиланган:
 
Оддий секторлар – 20 минг сўм;
VIP секторлар – 60 минг сўм.
 
Эслатиб ўтамиз, Таиландга қарши ўйин Ўзбекистон терма жамоаси учун Эрон билан ЖЧ-2018 саралаш ўйинида тайёргарлик вазифасини ўтайди. Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси 31 май куни бўлажак учрашувларга тайёргарликни бошлаб юборган эди.
 
Таиландга қарши учрашув “Бунёдкор” стадионида соат 20:00 да бошланиши кўзда тутилган.
 
Эрон – Ўзбекистон учрашуви эса 12 июнь куни Теҳрон шаҳридаги “Озоди” стадионида бўлиб ўтади.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон Таиланд Эрон ЖЧ-2018 Теҳрон Озоди 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!