
Давлат раҳбари наманганликлар таклифини қўллаб-қувватлашини билдирган.
Йиғилишда Косонсой, Поп, Нанай, Заркент, Поромон ва шу каби бошқа тоғли ҳудудлари табиати билан машҳур эканлиги, бироқ, айни вақтда манзилларда жойлашган дам олиш масканлари, болалар оромгоҳлари қаровсиз қолиб кетаётганлиги Президентга етказилган. Шунингдек, ҳудудларга олиб борувчи йўлда пост жойлашгани қийинчиликлар туғдираётгани айтилган.
Шавкат Мирзиёев эса бундай таклифни қўллаб-қувватлашини билдирган ва бу таклифни амалга оширилиш ишида қатнашиши учун тадбиркор Алишер Усмоновга ҳам таклиф юборишни таъкидлаб ўтган.
“Ҳа, жуда ўринли таклиф. Албатта, буни қўллаб-қувватлаймиз. Таклифни Алишер Усмоновга ҳам етказамиз. У кишининг Ўзбекистон айниқса, Наманган деганда кўзи ёнади”, деган Шавкат Мирзиёев.