...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев 5 кунлик давлат ташрифини амалга оширади


10:06, 10.05.2017 Жамият
 4 176

Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 14-15 май кунлари “Бир минтақа – бир йўл” форумида қатнашади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг май ойида Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифини амалга ошириши ҳақида ҳақида хабар берган эдик.
 
Президентнинг давлат ташрифи кунлари аниқ бўлди. Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 11-13 май кунлари давлат ташрифи билан Хитойга боради ва 14-15 май кунлари “Бир минтақа – бир йўл” форумида қатнашади.
 
Маълумот учун, Форумда Ўзбекистон, Аргентина, Беларусь, Чили, Чехия, Индонезия, Қозоғистон, Кения, Лаос, Филиппин, Россия, Швейцария, Туркия, Вьетнам президентлари, Камбоджа, Эфиопия, Фижи, Юнонистон, Венгрия, Италия, Малайзия, Мўғулистон бош вазирлари, Мьянма давлат котиби, шунингдек, Покистон, Польша, Сербия, Испания, Шри-Ланка бош вазирлари иштирок этади.
Бобур Жалолов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Хитой форум Си Цзиньпин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар