Шавкат Мирзиёев сўнгги бор 2017 йилнинг 23 декабрь куни Тошкент шаҳридаги бир қатор ижтимоий объектларга ташриф буюрган эди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йилдаги ташрифларига старт берди. Президент бугун, 5 январь куни жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, янги лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Тошкент вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республика Президентининг Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев сўнгги бор 2017 йилнинг 23 декабрь куни Тошкент шаҳридаги бир қатор ижтимоий объектларга
ташриф буюрган эди.
Президентнинг Тошкент вилоятига сўнгги
ташрифи эса 2017 йилнинг 18 август куни Бекобод шаҳрига бўлганди.