...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев: “Ҳокимлар одамларни иш билан таъминлаши керак”


03:19, 20.05.2018 Жамият
 4 016

Улуғнор тумани ҳокимлигида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида йиғилиш бўлиб ўтди.

Улуғнор тумани ҳокимлигида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Андижон вилояти ва туманлари ҳокимлари, мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Давлат раҳбари йиғилишдаги сўз бошида барчани Рамазон ойи кириб келгани муносабати билан муборакбод этди.
 
Йиғилишда иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш, қўшимча манбалар топиш ҳисобидан иш ўринлари ташкил этиш масалаларига эътибор қаратилди.
 
“Вилоятда жорий йилда 25 мингта иш ўрни яратиш назарда тутилгани бизни мутлақо қониқтирмайди. Чунки ишсизлар сони бундан юқори.
 
Ҳокимлар, секторлар раҳбарлари инвестиция ва технология олиб келиб, саноат ва хизмат кўрсатиш корхоналарини ташкил этишга, шу орқали одамларни иш билан таъминлашга кўмак бериши керак” деди Шавкат Мирзиёев.
 
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев ташрифи арафасида махсус Ишчи гуруҳ томонидан мавжуд имкониятларни кенг сафарбар қилиш ҳисобига 51 мингдан зиёд иш ўрни яратиш бўйича режа ишлаб чиқилгани қайд этилди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Улуғнор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар