...
МЕНЮ
ONLINE TV

Андижонда ҳароб аҳволда бўлган қишлоқ обод бўлди


02:59, 20.05.2018 Жамият
 3 412

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятининг Улуғнор туманидаги Шаҳробод маҳалласида “Обод қишлоқ” дастури доирасида амалга оширилган ишларни кўздан кечирди.

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятининг Улуғнор туманидаги Шаҳробод маҳалласида “Обод қишлоқ” дастури доирасида амалга оширилган ишларни кўздан кечирди, одамлар билан мулоқот қилди.
 
Яқин-яқингача ҳароб аҳволда бўлган Шаҳробод маҳалласи бутунлай янгича қиёфа касб этди. 24 та кўп қаватли уй, болалар боғчаси ва мактаб капитал таъмирланди. Томлари янгиланиб, тунука шифер билан қопланди. 7,3 минг квадрат метр майдонга брусчатга ёткизилди, ёритиш чироқлари, дам олиш ўриндиқлар ўрнатилди.
 
Қурилиш ва ободонлаштириш ишлари яна давом этади.150 ўринлик тўйхона, хаммом, мини-маркетлар қурилади. қандолатчилик ва тукувчилик цехи ташкил этилади.
 
Президент ушбу галдаги лойиҳалар билан танишди. Туманлар марказлари бош режаларини ишлаб чиқиш бўйича кўрсатмалар берди.

















Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Шаҳробод 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар