Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Адлия вазирлигининг ҳамкорликдаги ишлари қайд этилди.
Тошкент шаҳар ИИББ ходими Бахтиёр Ғаппоровнинг маълум қилишича, 2019 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситалари тадбиркорлик субъектлари ва юридик шахслар томонидан мажбурий техник кўрикдан ўтказилади.
Шунингдек, Бахтиёр Ғаппоров юридик шахслар текширув марказлари жисмоний шахслар автомобилларини техник кўрикдан ўтказиш учун керакли асбоб-анжомлар билан жиҳозланган бўлиши кераклигини таъкидлади.
Семинар давомида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда йўл ҳаракати соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва нотариал ҳаракатларни амалга ошириш борасидаги ишларни такомиллаштириш зарурлигига алоҳида тўхталиб ўтилди.