Айни вақтда “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонаси учун алоҳида ер участкаси ажратилган.
Айни вақтда мазкур эркин иқтисодий зона учун ер участкаси ажратилган. У ер муҳандислик-коммуникация инфратузилмалари билан таъминланмоқда.
Ҳозирча “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонасида енгил саноат, машинасозлик, электротехника, фармацевтика, чарм-поябзаллар ва қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга мўлжалланган 50 та лойиҳа ишга туширилиши мўлжалланган.
Шавкат Миромонович Мирзиёев бу ердаги режалар билан танишар экан, сифат ва муддатга эътибор қаратиш лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, хориж инвестициялари ва технологияларни ҳам жалб этиш кераклиги қайд этилди.