...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев: “Тил билган инсон ҳеч қачон кам бўлмайди”


15:16, 03.05.2018 Жамият
 3 594

Давлат раҳбари Тўрақўрғон туманидаги Исҳоқхон Ибрат мажмуасига ташриф буюрди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тўрақўрғон туманидаги Исҳоқхон Ибрат мажмуасига ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.
 
Давлат раҳбари Тўрақўрғонда Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослашган мактаб-интернатни кириб кўрди ва шундай маърифатпарвар аллома номи билан аталувчи мактаб ҳар томонлама намунали бўлиши, бир нечта хорижий тилларни билган замонавий кадрларни тарбиялаши зарурлигини таъкидлади.


 
“Тил билиш бу – бойлик. Тил билган инсон дунёни билади, ҳеч қачон кам бўлмайди. Ота-боболаримиз шундай бўлган, бу бизнинг қонимизда бор. Ёшларимизда шундай интилишни уйғотишимиз керак.
 
Ибрат мактаби нафақат Наманган вилояти, балки бутун мамлакатимизга хизмат қилиши керак. Бу ердаги шароитларни, ўқувчиларнинг билимини кўриб, ҳамма ота-оналар ҳавас қилсин. Хоҳласа, ёшлар бошқа вилоятлардан келиб ўқисин”, деди Шавкат Мирзиёев.


 
Маълумот учун, мактабда инглиз, немис, француз, рус, араб, хитой, корейс тиллари филологияси ўқитилади. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Тошкент давлат шарқшунослик институти, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети билан ҳамкорлик йўлга қўйилади. Дарс жараёнига чет эллик кўнгиллилар ҳам жалб этилади.
 
Шавкат Мирзиёев Ибрат мактабини аъло баҳоларга битирган ўғил-қизларни олий ўқув юртларига имтиҳонсиз қабул қилиш ва грант асосида ўқитиш бўйича топшириқ берган.

Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Исҳоқхон Ибрат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар