...
МЕНЮ
ONLINE TV

Трамп Хитойга энг ишончли одамларини юборди


15:09, 03.05.2018 Олам
 2 061

АҚШ ва Хитой савдо муносабатлари келишуви жорий йил 3-4 май кунлари Пекинда бўлиб ўтади.

АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакат делегацияси савдо муносабатларини келишиб олиш учун Хитойга етиб борганини маълум қилди.
 
“Бизнинг ажойиб жамоамиз Хитой билан савдонинг ягона “ўйин қоидалари”ни келишиб олишга уринмоқда. Мен яқин орада Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин билан учрашишни кутмоқдаман. Бизнинг муносабатларимиз доимо яхши бўлади!”, дейди Трамп ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
 
Маълумот ўрнида, АҚШ ва Хитой савдо муносабатлари келишуви жорий йил 3-4 май кунлари Пекинда бўлиб ўтади.
 
Трамп Хитойга жуда муҳим инсонлардан тузилган делегацияни жўнатган. Унинг таркибига Молия вазири, Савдо вазири, вазир даражасидаги савдо вакили, АҚШ Президенти ёрдамчилари, шунингдек, АҚШнинг Хитойдаги элчиси киритилган.
 
Маълумот ўрнида, бу музокара АҚШнинг импорт қилинувчи пўлат ва алюминга бож жорий қилганидан кейин келиб чиққан можароларни ҳал қилишга қаратилган. Божнинг жорий қилиниши Хитой билан муносабатларнининг кескинлашувига сабаб бўлган эди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:АҚШ Хитой 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!