...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев: “Сув муаммосини бир мамлакат ёлғиз ўзи ҳал қилолмайди”


10:45, 22.03.2017 Жамият
 4 853

Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоевнинг учрашуви нафақат сиёсат, балки халқ учун ҳам манфаатлидир.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 22-23 март кунлари Қозоғистон Республикасига ташриф уюштириши ҳақида хабар берган эдик. Мазкур ташриф олдидан Ўзбекистон Президенти “Казинформ” ахборот агентлиги учун интервью берди. Мазкур суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.
 
– Ҳурматли Шавкат Миромонович, бу сизнинг Ўзбекистон Президенти сифатидаги Қозоғистонга илк ташрифингиз. Қандай ҳиссиётлар билан Остонага келяпсиз?
 
– Ҳақиқатан ҳам, тарихий ривожланиши, маданиятлар, анъаналар ва ягона динга мансублигимиз икки томонлама муносабатларимиз учун муҳим сиёсий воқеадир. Абадий дўстлик, яъни Стратегик шериклик ҳақидаги келишув Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатларининг юқори даражада бўлишини таъминлайди. Халқаро ва ҳудудий сиёсатнинг кўплаб масалалари бўйича мамлакатларимизнинг позицияси мос келади. Мамлакатимизда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш йўлида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўз масъулиятини ҳис қилади. Биз халқаро жамиятда Қозоғистоннинг нуфузи ортиб бораётганидан мамнунмиз. Албатта, мамлакатнинг БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоси эмаслиги жаҳон ҳамжамиятидаги ўрнини кўрсатиб беради. Қозоғистон президенти билан учрашувимиз чоғида биз аввало, икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаш ва албатта, тумандаги вазият борасида фикр алмашамиз. Ўзбекистонда ўтган йили сентябрь ойида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиш учун келган Нурсултон Назарбоевни яхши танишади ва ҳурмат қилишади. Ва бу унутилмайди... Қозоғистонга ташрифим ўзаро муносабатларимизни ривожлантириш йўлида янги қадам бўлишига ишонаман. Иккала мамлакат халқининг ҳам бу учрашувдан умиди катта, мазкур учрашув ишончни оқлашига ишонаман.
 
– Сизнинг раҳбарлигингизда қабул қилинган 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 5 та устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси муҳим ҳужжат бўлди. Мазкур ҳужжатда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат Дастурига алоҳида эътибор қаратилган. Давлатни ривожлантириш учун нега айнан шу йўналишлар танланди?
 
– Биласизми, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти бошчилигида Ўзбекистон бозор иқтисодиётига ўтишни бошлади ва яхши натижаларга эришилди. Ҳаёт олдинга қараб кетяпти ва мамлакатни ривожлантириш учун ҳали кўп ишларни амалга ошириш керак. Қабул қилинган Ҳаракатлар стратегияси келгуси 5 йилда Ўзбекистоннинг ривожланиш босқичларини кўрсатиб беради. Бу дастур давлат қурилиши соҳаси, суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, барқарор иқтисодий ўсиш, ижтимоий соҳани такомиллаштириш, мамлакат хавфсизлигини таъминлаш ва ташқи алоқалар йўналишларини қамраб олади. Шуни таъкидламоқчиманки, Стратегия – бу кабинетда ҳал этиладиган масалалар эмас. Мазкур ҳужжат лойиҳаси қабул қилинишидан аввал, кенг жамоатчилик томонидан муҳокама этилди, натижада минглаб таклифлар, янги ташаббуслар билдирилди ва уларнинг айримлари якуний лойиҳада ўз аксини топди. Бу ҳужжатнинг асосий мазмунини инсон манфаатлари, унинг талаблари, Ўзбекистонни инсон ҳуқуқлари кафолатланган ва барқарор иқтисодий ўсиш таъминланган ривожланган мамлакатлар қаторига кириш йўлидаги мақсадлар ташкил этади. Стратегиянинг асосий қисми 2017 йил, яъни “Инсон манфаатлари ва халқ билан мулоқот йили”га қаратилган. Бу эса ҳукуматнинг халқ билан бевосита алоқада бўлишини таъминлайди. Буларнинг барчаси давлат билан аҳоли ўртасидаги муносабатларни яқинлаштириш учун ташкил этилган Виртуал қабулхона очилиши билан бошланди. Бугунги кунда ярим миллиондан зиёд мурожаатлар келиб тушди ва уларнинг ҳар бири ўз жавобини олган. Аминманки, бугун халқ билан мулоқотда бўлмай туриб, юксалишга эриша олмаймиз. Бунинг хулосаси сифатида айтишим мумкинки, халқ давлатга эмас, давлат халқ учун хизмат қилиши лозим. Бугун Ўзбекистонда айнан шу шиорга амал қилняпти, деб ўйлайман.
 
– Президентлик лавозимини эгаллаган вақтингиздан буён Марказий Осиё Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати учун энг муҳим бўғинлардан бири эканига урғу бердингиз. Марказий Осиёда ҳудудий ҳамкорликни йўлга қўйиш учун энг зарурий йўналишлар қандай деб биласиз?
 
– Ташқи сиёсатдаги асосий йўналишларимиздан бири бу яқин қўшниларимиз билан мустаҳкам алоқа ўрнатишдир. Ўзбекистоннинг барқарор юксалишида ҳудудий сиёсатни тўғри олиб бориш муҳимлигини яхши тушунамиз. Марказий Осиё – асрлар давомида географик жиҳатдан, иқтисодий ва маданий йўналишлардаги ягона бирлик. Ҳудуднинг барча аҳолисини қийнаётган масалани бирон-бир давлат якка ўзи ҳал эта олмайди. Масалан, давлат чегараларини демаркация ва делимитация қилиш муаммолари, транспорт алоқаси, экология, сув ресурсларидан рационал ва тенг ҳуқуқ асосида фойдаланиш масалалари бир давлатнинг ўзи ҳал қила оладиган муаммолар эмас. Марказий Осиё доимо сув ресурсларига эҳтиёж сезган, айни вақтдаги глобал исиб кетиш жараёнида эса бу вазият янада мураккаблашган. Бугун биз ҳар бир томчи сувни асрамасак, келажак авлод олдида катта хатога йўл қўйган бўламиз. Яна таъкидлайман, ҳеч бир давлат ҳатто юксак технологияни қўлласа ҳам, бу масалани ёлғиз ҳал эта олмайди.
 
Бу масалада биз Қозоғистон билан бир-биримизни тўлиқ тушунамиз ва бу йўналишда халқаро ҳуқуқий нормалардан чекланмаган ҳолда ягона стратегия олиб бориш тарафдоримиз. Давлат қўшни мамлакатларни четлаб ўтиб, ўз энергия манбаларини жаҳон бозорига олиб чиқа олмайди. Шу сабабли ҳам янги транспорт коридорларини очиш, транспорт алоқаларини бошқаришнинг ягона интеграциялашган тизимини ташкил этиш борасида келишиб олиш зарур. Бу эса ҳар бир давлат учун манфаатли бўлади.
 
Ҳудудий ҳамкорлик масаласига тўхталадиган бўлсам, Ўзбекистоннинг бугунги сиёсатида муаммолардан қочиш эмас, фойдали ечимни топиш зарур, деган бўлардим.
 
Қозоғистонда ўтадиган муҳокамалар чоғида ҳудудий юксалиш масаласига ҳам эътибор қаратишимиз кутиляпти. Бу орқали мавжуд муаммоларни ҳал этган ҳолда, йирик ҳудудий лойиҳаларни ҳамкорликда амалга оширишни назарда тутилади. Бу барчамиз учун энг муҳим масала ҳисобланади. 
Дурдона Расулова тайёрлади.

Теглар:Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қозоғистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар