...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев “Shifo Nur” кўптармоқли тиббиёт марказида бўлди


13:42, 15.07.2017 Жамият
 6 132

“Тиббиёт муассасаларини замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш, тиббий хизмат сифатини янада ошириш керак”.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Юнусобод туманидаги “Shifo Nur” кўптармоқли тиббиёт марказида бўлиб, шифокор ва беморлар учун яратилган шароитларни кўздан кечирди. Катталар ва болаларни консерватив ва жарроҳлик йўли билан даволаш ишларини йўлга қўйиш, ушбу йўналишда хорижнинг нуфузли клиникалари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, малакали мутахассисларни жалб этиш лойиҳаси билан танишди.
 
Ўзбекистонда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш, тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда. Тиббиёт соҳасида хусусий секторга кенг ўрин берилаётир.
 
“Shifo Nur” кўптармоқли тиббиёт маркази 2013 йилда ташкил этилган. 36 ўринли марказда 60 нафардан ортиқ малакали шифокор офтальмология, пластик жарроҳлик амалиётлари, педиатрия, кардиология, неврология, гинекология, отоларингология, стоматология, физиотерапия ва оптика йўналишлари бўйича аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатмоқда.
 
“Тиббиёт муассасаларини замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш, тиббий хизмат сифатини янада ошириш керак. Амалиётга энг замонавий технологияларни жорий этиш билан бирга, улардан самарали фойдаланишни ҳам таъминлаш, шифокорлар билими ва малакасини муттасил ошириб бориш зарур”, деди Президент.
Бобур Жалолов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Юнусобод Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар