...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев: “Жиноятчиликка қарши курашишни жой-жойига қўя олсак, одамлар бизга ишонади” (Видео)


10:19, 16.11.2017 Жамият
 3 810

Президент ҳар бир маҳаллани жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш, бу борада бефарқлик, лоқайдлик ҳолатларига барҳам бериш — жамиятда тинч ва осойишта ҳаётни таъминлашнинг муҳим шартларидан бири эканлигини айтиб ўтди.

Аввалроқ хабар берганимиздек, 15 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида видеоселектор бўлиб ўтган эди. Ушбу йиғилиш давомида Давлат раҳбари томонидан хотин-қизлар, ёшлар ўртасидаги жиноятчиликка қарши курашиш бу, аввало, халқ ишончи эканлиги таъкидланди.
 
Жумладан, Шавкат Мирзиёев жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек бошқа ҳаётий муҳим масалаларни ҳал этиш бўйича кенг кўламли ҳаракатлар бошланганлигини таъкидлади.
 
Шу билан бирга, Президент ўз нутқида энг асосий масала — оилаларда тинчлик ва хотиржамликни таъминлаш, одамларнинг ҳалол меҳнат орқали даромад топиб фарзандларини комил инсон қилиб улғайтириш учун барча шароитлар яратилаётгани, ҳар бир маҳаллани жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш, бу борада бефарқлик, лоқайдлик ҳолатларига барҳам бериш, жамиятда тинч ва осойишта ҳаётни таъминлашнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланишини айтиб ўтди.
 
Президент “...Биз фуқароларимиз онгида менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак, деган туйғуни шакллантирмас эканмиз, барча ишларимиз, яъни ҳозирда ички ишлар идоралари томонидан амалга оширилаётган ишлар, умуман, қабул қилган барча қонунларимиз, хуллас, олиб бораётган ишларимиз ва ҳаракатларимизга одамлар ишонмай қўяди”, дея таъкидлади.
 
“Шунинг учун бугунги энг катта масала, биз йил бошида келишгандик, жиноятчиликнинг олдини олиб, жамиятдаги тинчлик ва барқарорликка одамларни ишонтира олсак, халқ биздан рози бўлади. Бу мақсадни рўёбга чиқариш учун жорий йилда ҳар бир ҳудуд секторларга ажратилиб, амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларни ишлаб чиқдик. Бу борада ҳуқуқбузарликлар профиликтикаси ва жиноятчиликка қарши кураш ишлари самарадорлигини янада ошириш, айниқса хотин-қизлар, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг барвақт олдини олиш борасидаги комплекс чора-тадбирлар ҳаётга изчил тадбиқ этилмоқда.
 
Мен нима учун жиноятчиликка қарши курашни биринчи ўринга қўйяпман, агар жиноятчиликка қарши курашишни жой-жойига қўя олсак, олиб бораётган ишларимизга аҳолининг ишончи ортади, одамлар бизга ишонади. Иккинчидан, соғлиқни сақлаш тизимидаги барқарорликни жойига қўя олсак, одамлар ўз ҳаётида ўзгариш содир бўлаётганини сезади”, деб қўшимча қилди Шавкат Мирзиёев юқорида билдирган фикрларига.     
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Ҳуқуқбузарликлар Проофилактика Жиноятчилик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар