...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев: “Икки-уч йилдан кейин пахтамизни четга сотмаймиз”


20:35, 13.04.2018 Жамият
 4 544

Сирдарё вилоятида 20 минг гектар пахта майдони қисқартирилади.

Аввал, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Сайхунобод туманидаги 8-мусиқа ва санъат мактабида вилоят фаоллари ва мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш бошлагани ҳақида хабар бергандик.
 
Давлат раҳбари ушбу йиғилишда қишлоқ хўжалигида таркибий ўзгаришлар давом эттирилиши, ҳосилдорлиги кам ерларда пахта қисқартирилишини таъкидлади.
 
“Бўлса-бўлмаса пахта экавериш, уни арзон нархда хомашё сифатида сотиш – иқтисодиётни тушунмаслик.  Энди пахтани фақат рентабеллиги бор жойларда экамиз.
 
Худо хоҳласа, икки-уч йилдан кейин бир кило пахтамизни ҳам четга сотмаймиз. Замонавий корхоналар ташкил этиб, юртимизда қайта ишлаймиз, қўшимча қийматли тайёр маҳсулот қилиб сотамиз” деди Шавкат Мирзиёев.
 
Бундан ташқари, Сирдарё вилоятида ҳам 20 минг гектар пахта майдони қисқартирилиши, бу ерда анор, узум, нўхат, рапс, соя, аччиқ қалампир каби харидоргир мева-сабзавотлар экилиши қайд этилди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Сирдарё 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар