...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев: “Фарзандларимиз энг яхши, замонавий шароитларга муносиб”


21:23, 12.06.2018 Жамият
 3 832

Давлат раҳбари Олтиариқ тумани Қапчиғой маҳалласидаги “Smart kids” мактабгача таълим муассасасини бориб кўрди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олтиариқ тумани Қапчиғой маҳалласидаги “Smart kids” мактабгача таълим муассасасини бориб кўрди.
 
Давлат-хусусий шерикчилик асосида ишга туширилган ушбу боғча 210 болага мўлжалланган. Кичкинтойларни ҳар томонлама ривожлантирадиган ўйинчоқ ва инвентарлар билан жиҳозланган. Бугунги кунда Фарғона вилоятида 38 та шундай замонавий мактабгача таълим муассасаси ишга тушган.
 
Шу ерда мактабгача таълим тизимида татбиқ этилаётган Интеграциялашган мониторинг электрон тизими тақдимоти ўтказилди. Бу тизимда мамлакатдаги ҳар бир боланинг туғилишидан то вояга етгунча бўлган ҳолати, соғлиги, ривожланиши, ўзлаштириши ҳақида маълумотлар жамланади. Шунингдек, унда тарбиячилар, боғчалар, уларга эҳтиёж тўғрисида ҳам барча ахборотлар бўлади.
 
“Бу таълим-тарбия тизимининг асоси, ўзига хос ойнаси. Ундаги маълумотларни кузатиш, таҳлил қилиш орқали таълим-тарбияда нималарга эътибор беришимиз кераклигини аниқлаймиз. Бизнинг фарзандларимиз энг яхши, замонавий шароитларга муносиб”, деди Шавкат Мирзиёев.
 
Президент ушбу электрон тизимни маълумотлар билан тўлдириш, уни таълимнинг кейинги босқичларида ҳам қўллаш бўйича топшириқлар берди.

МТМда бўлиб ўтган учрашувда Президент Шавкат Мирзиёевнинг кенжа қизи Шаҳноза Мирзиёева ҳам иштирок этган.

Эслатиб ўтамиз, Шаҳноза Мирзиёева 2017 йилнинг охиридан бошлаб Мактабгача таълим вазирлигида фаолият юритмоқда.

















Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Олтиариқ Smart kids 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар