...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жаҳон чемпионати бошланди! Умид Аҳмаджонов Москвада афсоналар билан бирга футбол ўйнади


21:12, 12.06.2018 Спорт
 7 477

Учрашув якунлангач, Умид Аҳмаджонов футбол юлдузлари билан эсдалик учун суратга тушди.

Икки кундан сўнг Россияда футбол бўйича жаҳон чемпионати старт олади. Шу муносабат билан кўзга кўринган футбол амалдорлари, юлдузлар, мураббийлар, умуман футбол соҳасининг машҳур кишилари айни пайтда Москва шаҳрида жам бўлган.
 
Бугун ана шу фурсатдан фойдаланиб, ФИФА Президенти Жанни Инфантино ташаббуси билан конфедерациялар ўртасида ўзига хос ўртоқлик турнири ташкил қилинди. Унда ФИФАга аъзо барча Конфедерациялар вакиллари, жумладан UEFA, CONCACAF, AFC, OFC, CAF, CONMEBOL, ҳамда ЖЧ ташкилий қўмитаси вакиллари иштирок этди.
 
Мусобақада дунё футболи юлдузлари, жумладан уч карра “Олтин тўп” соҳиби Марко ван Бастен, Португалия футболи афсонаси Луиш Фигу, собиқ рефери Пьерлуижи Коллина каби машҳурларни ҳам учратиш мумкин эди.





Ушбу учрашувда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Осиё футбол конфедерацияси таркибида юқорида санаб ўтилган футбол юлдузларига қарши майдонда тўп сурди.
 
ЦСКА стадионида ташкил этилган мусобақа дўстона рухда, кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди. Учрашув якунлангач, Умид Аҳмаджонов футбол юлдузлари билан эсдалик учун суратга тушди.





Мазкур турнир давомида МОҚ раҳбари ЖЧ-2018 ташкилий қўмитаси раҳбари, Россия Федерацияси Бош вазири ўринбосари Аркадий Дворкович билан ҳам учрашди. Жаҳон чемпионатига олиб борилган тайёргарлик ишлари билан танишди, ўзаро фикр алмашди.
 
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2018 баҳслари 14 июнь куни Москвадаги “Лужники” стадионида бошланади.

Акмалхон Эшонхонов

Теглар:ЖЧ-2018 Умид Аҳмаджонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!