...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев – фидокорлик қисмати


09:17, 24.07.2017 Жамият
 7 669

Биринчи президентимиз Ислом Каримовнинг ишончи ва меҳрини қозонган Шавкат Мирзиёев 1992 йилда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани ҳокими этиб тайинланди. 54 маҳалла оқсоқилининг исмини номма-ном билган Шавкат Мирзиёевни ҳозир ҳам туман фаоллари фахр ва

Жиззах вилоятининг Зомин туманида 1957 йил 24 июль куни моҳир шифокор Миромон Мирзиёев хонадонида ўғил фарзанд дунёга келди. Яхши ният ва катта умидлар ила муқаддас юртининг шон-у шавкатини улуғлаб юрсин деб, унга Шавкат деб исм қўйишди. Бироқ, меҳрибон волидаи муҳтарамасидан эрта айрилиш сабаб, опалари ва укасига ғамҳўрлик қилиш ёш Шавкатнинг зиммасига катта масъулият юклади. 
 
Болалик энг беғубор давр, шундай эмасми? Ана шу беғуборлик даврида илмга чанқоқ Шавкат 60-мактабда, устозлари қўлида таълим-тарбия олди. Айниқса, адабиёт, тарих, география фанларига бўлган қизиқиши сабаб, ушбу фанларни қунт билан ўқиди.


 
Орадан йиллар ўтиб, қалби эзгу орзу ва аниқ мақсадларга тўла Шавкат Тошкент ирригация ва мелиорация институтида таҳсил ола бошлади. Биринчи курсда ўқиётган чоғидаёқ ўзига бўлган қатъий ишончи, зукколиги сабаб институтнинг энг илғор талабалари сафидан ўрин олди. Муҳандис-механик мутахассислигига эга бўлиб, 1981 йилда институтни муваффақиятли якунлади.
 
Унинг илк фаолияти ҳам айнан ўзи таҳсил олган институтдан бошланди. Дастлаб кичик илмий ходим, катта ўқитувчи, сўнг доцент, ўқув ишлари бўйича проректор сифатида 16 йил муқаддас даргоҳда ишлади. Бу давр эса унинг порлоқ келажаги учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилди. 


 
Шавкат Мирзиёев сиёсий тафаккури кенг, юқори билим ва тажриба, ижтимоий фаолликка эга шахс эди. Шу боис, у Республика Олий совети депутати этиб сайланди ва бир вақтнинг ўзида парламентнинг мандат комиссияси раиси сифатида ҳам фаолият юритди.
 
Ўзбекисто Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ишончи ва меҳрини қозонган Шавкат Мирзиёев 1992 йилда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани ҳокими этиб тайинланди. 54 маҳалла оқсоқилининг исмини номма-ном билган Шавкат Мирзиёевни ҳозир ҳам туман фаоллари фахр ва ифтихор билан эслашади.
 
Тўрт йил туман ҳокими бўлиб ишлагач, унинг зиммасига янада каттароқ, масъулиятли вазифа топширилди. 1996 йил 11 сентабрда Шавкат Мирзиёев Жиззах вилояти ҳокими этиб тайинланди. Ўз юртини ва халқини нақадар севишини, унга фидокорона хизмат қилишини у вилоят ҳокимлигига келган илк давриданоқ исботлади. Вилоятнинг ички имкониятлардан келиб чиққан ҳолда, кўплаб бунёдкорлик ишларини амалга оширди. Қисқа муддат ичида маданият марказларининг очилиши, спорт копмлекслари қурилиши, қолаверса, 56 гектар жойда ҳоким ташаббуси билан боғлар ташкил этилиши, албатта, таҳсинга сазовордир.


 
2001 йил эса раҳбарлик фаолиятида тажрибаси ва эришган ютуқлари туфайли у мамлакатдаги энг катта ҳудудлардан бири Самарқанд вилоятига ҳоким этиб тайинланди. Ўша вақтда Самарқандда ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан оғир ва мураккаб вазият тус олган эди. Лекин Шавкат Мирзиёев ўткир билими, ақли ва тафаккури сабаб вилоятнинг, халқнинг кўплаб муаммоларини ҳал этди, уларни бартарф қилди.
 
Ижро ҳокимиятида ишлаш билан бир қаторда 1995-2003 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси депутати сифатида ҳам мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, демократик ислоҳотларни амалга ошириш борасидаги муҳим қонун ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш жараёнида фаол иштирок этди.
 
Катта ҳаёт тажрибасига эга, ташкилотчи Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов томонидан Ўзбекитон Бош вазири этиб тайинланди. У мазкур лавозимга яна уч маротаба – 2005, 2010, 2015 йилларда Олий мажлис палаталари томонидан қайта тасдиқланди.
 
Шавкат Мирзиёев ҳукумат бошлиғи сифатида мамлакатда сиёсий-ижтимоий, демократик ислоҳотларни амалга ошириш, иқтисодиёт учун ўта муҳим лойиҳаларни жорий этиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, маънавий ҳаётни юксалтириш, бир сўз билан айтганда, барча соҳаларда ўзининг фидойилиги ва катта ташкилотчилик қобилиятини намоён этди.
 
Шавкат Мирзиёв 2016 йил 8 сентабрда Олий Мажлис палаталарининг қўшма қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. 16 сентябрда эса президентликка номзоди тасдиқланди. 4 декабрда бўлиб ўтган сайлов натижаларига кўра, халқнинг юксак ишончига сазовор бўлган Шавкат Мирзиёев сайловчиларнинг 88,6 фоиз овози билан Президент этиб сайланди.


 
Бугун, 24 июль куни Шавкат Мирзиёев қутлуғ 60 ёшни қарши олди. У қисқа фурсат ичида мамлакат раҳбари сифатида халқнинг меҳрини қозона олди. Унинг дарду ташвишларига қулоқ тутди, муаммоларига биргаликда ечим топишга киришди, курсисида савлат тўкиб ўтиришни эмас, тупроқ кечиб, халқ билан мулоқотда бўлишни афзал кўрди ва ҳукумат раҳбарларига ҳам шуни тавсия қилди.
 
У нафақат халқ меҳрини қозонган давлат раҳбари, балки суюкли оила бошлиғи, 3 фарзанднинг отаси ҳамдир. 

Нигина Ҳакимова

Теглар:Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Илхомжон Тухтабоев
09:43 25.07.2017

Хурматли Шавкат Миромонович Сизни оиламиз номидан 60 ёшли юбилей туйингиз билан муборакбод ттамиз. Илохим Сизга 90 ёшда хам юбилей килишга, бизга эса уша вактда хам табриклар ёзишга, фарзандларимизга бош булиб дуода булиб юриш насиб этсин



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар