...
МЕНЮ
ONLINE TV

Янги ҳафтани қандай об-ҳаво билан бошлаймиз?


18:45, 23.07.2017 Бу қизиқ
 6 257

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда.

Гидрометеорология хизмат марказининг хабар беришича, 24 июль куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати ўзгариб туради.
 
Марҳамат, эртанги об-ҳаво маълумоти билан танишинг.
 
Эртага Тошкентда ҳаво булутли бўлиши мумкин. Ҳарорат кундузи +37... +39, кечаси эса +21... +23 даража бўлади. Шамол шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда эсади.
 
Фарғона, Наманган ва Андижонда кундузи ҳарорат +35... +40, кечаси эса +20... +25 даражада бўлиши кутилмоқда. Шамол шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда эсиб туради.
 
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат кундузи +35... +40, кечаси эса +20... +25 даража бўлиши айтилмоқда. Шамол шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда эсади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда.  Ҳарорат кундузи +37... +42, кечаси +23... +28 даражада бўлади. Шамол шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда эсиши кутилмоқда.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундузи +37... +42, кечаси +24... +29 даража бўлади. Шамол шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда эсади.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи +37... +42 даража, кечаси эса +23... +28 даражага кўтарилиши кутилмоқда. Шамол шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда эсиб туради. 
Акмал Эшонхонов

Теглар:Об-ҳаво Гидрометеорология хизмати маркази 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!