Ушбу қўғирчоқлар савдосидан тушган маблағ болалар орасида саратон касаллигини даволаш ишларига сарфланади.
Бу қўғирчоқларнинг бошқа қўғирчоқлардан фарқи жуда катта. Одатда қўғирчоқларга сунъий соч ўрнатилади. Пилон қўғирчоқларининг эса сочи йўқ. Бу билан Шакира саратон касаллигига чалинган болаларни қувонтирмоқчи, уларни соғлом болаларга яқинлаштириб, соғлом инсонларга дунёда минглаб қора кўзлар ушбу касалликка чалинганини яна бир бор эслатмоқчи бўлса, ажаб эмас.
Ғоя муаллифлари бу қўғирчоқлар нафақат савдодан тушган пуллар билан, балки саратонга чалинган болаларга ўхшаш кўриниши билан ҳам уларга ёрдам беради, деб умид қилишмоқда.
Маълумки, кўп ҳолатларда саратон касаллигига чалинган инсонларда, хусусан, болаларда сочнинг тўкилиб кетиши кузатилади. Бундай қўғирчоқлар эса уларга касалликни руҳий жиҳатдан тўғри қабул қилиш ва енгишга ёрдам беради. Бундай қўғирчоқларнинг ишлаб чиқарилиши эса саратон билан оғриган кичкинтойлар ва соғлом болалар ўртасидаги тофовутнинг йўқолишига, саратонга чалинганлар болажонларнинг оддий болалар қаторига мослашувида катта роль ўйнаши шубҳасиз.