...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сергей Лазарев LEGO қаҳрамонига айланди


15:21, 04.05.2016 Шоу-бизнес
 3 268

Хонанда ўзининг ҳайкалчасини кўриб ҳайрати ва ҳаяжонини яшира олмади.

Сергей Лазарев бир неча кун аввал уни қўллаб-қувватлов мухлислар жамоаси билан “Евровидения”даги чиқиши олдидан тайёргарлик учун Стокгольмга жўнаб кетди. Сергей Глобен Арена саҳнасида репетиция қилиш билан машғул бўлган бир вақтда тадбир ташкилотчилари унинг кайфиятини кўтариш учун LEGO ўйинчоқларидан Сергейнинг ҳайкалчасини “ясаш”га буюртма беришди. Eurovision Song Contest – With Toys лойиҳаси асосида Лазаревнинг LEGO ҳайкалчаси пайдо бўлди. Хонанда ўзининг кичик кўринишдаги ҳайкалчасини кўриб ҳайрати ва қувончини яшира олмади. Дарвоқе, оддий LEGO конструктори ёрдамида Сергейнинг  декорация устига чиқиши кўрсатилганди, аммо у декорациянинг устидан йиқилиб тушди. Ҳайриятки, лат емади.
 


Эслатиб ўтамиз, “Евровидения” мусиқа танлови 10 май куни бошланиб, 14 май куни якунланади. Сергей Лазарев унда “You are the only one” қўшиғи билан иштирок этмоқда. Режага кўра мусиқа қоронуғликда жаранг соча бошлайди. Мусиқа оҳанглари кучайгач, саҳнада нур, чироқлар ва қоя пайдо бўлади. Лазарев махсус зинапоялардан тепага чиқади ва саҳнани “бузиб” ўтади. 
Умида Якубова

Теглар:Сергей Лазарев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Oxxxy
17:00 04.05.2016

Bu bo`lmagan xabar. Просто сплетный



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!