Унинг хушидан кетганини ҳеч ким сезмай қолди
Кеча, 8 апрель куни Петербугрнинг “Октябрский” концерт зали саҳнасида қўшиқ куйлаётган Сергей Лазарев кутилмаганда хушидан кетиб қолди. Бу ҳақда “Mediarepost.ru” нашри хабар беради.
Маълумотларга кўра, унинг боши айланган ва ўзини-ўзи бошқара олмай қолган. Хонандага ёрдамга шошилган рақс усталари уни парда ортига олиб кириб кетишган.
Саҳнада фаолият кўрсатаётган ходимлар ҳам, мухлислар ҳам нима бўлганини тушунолмай қолишган. Чунки хонанда саҳнада ётган чоғда унинг устига чироқ туширишган, мухлислар эса бу уюштирилган деб ўйлаб қарсак чалишда, бақиришда давом этишган.
15 дақиқалик антракт эълон қилингач, Сергей Лазаревга шифокорлар биринчи ёрдам кўрсатишган. Мухлислар билан тўлган зал унинг чиқишини кутарди, бироқ хонанда қўшиқ куйлайдиган ҳолатда эмасди.
Петербургдаги концерт дастури бекор қилинди. Лазерев ўзини бироз яхши ҳис қилиши билан саҳнага чиқиб мухлисларидан кечирим сўради. У юз берган ҳолатни “Евровидение”га қаттиқ тайёргарлик маҳсули эканини айтди.
“Мен мухлисларимдан узр сўрайман. Петербургдаги қолдирилган концерт дастури 9 июн куни бўлиб ўтади. “Евровидение”га қаттиқ тайёргарлик сабабли саҳнада кутилмаганда тобим қочди. Ҳозир ўзимни яхши ҳис этаяпман. Шунингдек Эстониялик мухлисларимдан ҳам узр сўрайман. Таллинда 10 апрель куни бўлиб ўтиши режалаштирилган концерт дастурини 4 июнга кўчиришга мажбур бўлдик”, – дейди хонанда ОАВга берган интервьюсида.

Умида Якубова