Сергей Лавров Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг икки ўринбосарини фахрий нишон билан тақдирлади.
Сергей Лавров бугун Тошкентда ўтказилган МДҲ ТИВКнинг навбатдаги йиғилишидан кейин Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги дипломатик алоқалар ўрнатилганига 25 йил тўлиши муносабати билан Абдулазиз Комиловнинг икки ўринбосари – Анвар Носиров ва Саидикром Ниёзхўжаевни Россия ТИВ фахрий нишони билан тақдирлади.
Эслатиб ўтамиз, Сергей Лавров Тошкент шаҳрида ўтказилган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди.