...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сергелида яна бир “пичоқбозлик” содир бўлди...


19:25, 14.10.2017 Жамият
 8 717

ЖКнинг 104-моддаси 1-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилган.

Сергели туманидаги қасддан баданга оғир шикаст етказиш билан боғлиқ ҳолат юз бергани ҳақида маълум қилинди.
 
Ушбу ҳодиса 11 октябрь куни тахминан соат 23:30 ларда, Рафаэль Альфредович Ягудин томонидан содир этилгани аниқланди. Ушбу шахс маст ҳолатда Сергели тумани ҳудудида фуқаро Станислав Александрович Дмитриев билан ўрталарида келиб чиққан жанжал оқибатида унга ошхона пичоғи билан оғир тан жароҳати етказган.
 
Пичоқбозлик оқибатида Станислав Дмитриев Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб борилиб, унга “чап тараф қорин соҳасига тешиб кирувчи санчилган-кесилган жароҳати” ташхиси қўйилган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 1-қисмига асосан қасддан баданга оғир шикаст етказиш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
 
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Жиноят Сергели туманида 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар